| Description: |
Ўзбекистон Республикасида маданий меросни асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Сурхондарё вилояти ушбу борада алоҳида ўрин эгаллайди, чунки бу ҳудуд қадимий тарихий ёдгорликлар, бой оғзаки ижодий анъаналар, миллий урф-одатлар ва санъат турларининг марказидир. Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 562 та моддий ва маданий мерос мавжуд бўлиб, уларнинг кўпи миллий ва халқаро аҳамиятга эга. Бу эса ушбу ҳудудни Ўзбекистоннинг энг муҳим маданий марказларидан бирига айлантиради. Ушбу мақолада таълим соҳасини модернизация қилиш шароитида туризмни, айниқса, соғломлаштириш ва зиёрат туризмини ривожлантиришда мавжуд имкониятлар ва муаммолар таҳлил этилади. Сурхондарё вилоятидаги табиий шифобахш масканлар, жумладан Хўжаикон туз ғори, Хўжамайхона булоғи ва Тўпаланг сув омборининг туризм салоҳияти, шунингдек, малакали кадрлар етишмаслиги, таълим ва амалиёт ўртасидаги узвий алоқанинг сустлиги каби тўсиқлар ёритилади. Илмий тадқиқотлар билан асосланган ҳолда мазкур ҳудудда соғломлаштириш туризмини ривожлантириш истиқболлари кўрсатилади. |