| Description: |
Мақолада давлат молиясининг моҳияти, тузилиши ва функциялари таҳлил қилинади. Давлат молияси давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва экологик вазифаларини молиявий ресурслар билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Унинг асосий таркибий қисмлари давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондлар, давлат кредити ва давлат корхоналари молияларидан иборат. Республика ва маҳаллий бюджетлар тизими, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, бюджет даромадлари ва харажатларининг тақсимланиши ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий мустақиллиги масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, давлат кредити ва унинг иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги ўрни ҳам ёритилади. |