| Περιγραφή: |
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларининг шаклланиши, уларнинг ҳаракати, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг бандигини таъминлаш масалалари шу давргача ҳам, ҳозир ҳам ва бундан кейин ҳам айни долзарб масалага айланиб қолаеверади. Мамлакатда амалга оширилаётган, барча соҳадаги, жумладан қишлоқ хўжалигидаги ислоҳатларнинг ҳам диққат марказида меҳнат ресурсларининг баланси ва ундан унумли фойдаланиш, бандлик даражасини кўтариш муҳим масала ҳисобланади. Реал иқтисодиётнинг барча соҳаларини босқичма-босқич рақамлаштириш жараёни бир томондан, ишлаб чиқариш жараёнининг унумдорлигининг оширишга хизмат қилса, бошқа томондан, меҳнат ресурслари иш ўринларининг маълум даражада қисқаришини келтириб чиқаради. Бу яна аҳоли бандилигини қисқартириб, ишсизлар сонининг тебраниб туришига олиб келади. Демак, бу жараён нафақат ривожланиши орқада бўлган ёхуд ривожланиб келаётган давлатларда, балки ривожланган давлатларда ҳам рўй бериши даврлар миқёсида бўлиб турадиган объектив ҳодисадир. Бу ерда, демографик жараён, меҳнат ресурсларининг асосий манбаи бўлган, ўсмирлар сонининг ошиши билан чамбарчас боғлиқдир. |