| Περιγραφή: |
УЎТ: 575.22.631.4/92.664.-4 ГЛОБАЛ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ШАРОИТИДА АМАРАНТ ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ САМАРАДОРЛИГИ Халилова Саида Усмонжановна1 Турғунов Азизибек Нормат уғли2 Тошкент давлат аграр университети таянч докторанти turgunovazizbek909@gmil.com Аннотaция:. Ушбу мақолада сув танқислиги, тупроқ структурасини ўзгариб бориши ва қишлоқ хўжалиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик уларнинг бир-бирига қандай таъсир қилишини таҳлил қилиш, ушбу муаммоларни ҳал қилишнинг янги стратегияларини ишлаб чиқиш билан биргаликда географик жиҳатдан мақбул ўсимликларни танлаб экишга асосланади. Қолаверса ресурстежамкор технологиялардан фойдаланиш, суғориш ва ўғитлашда мақбул меъёрни аниқлаш, инновatsiон ёндашув билан глобал қурғоқчилик ва тупроқ унумдорлигига таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, махаллий ва доривор ўсимликлардан хавфсиз озиқ-овқат хом-ашёларини олиш мақсади илгари сурилди. Калит сўзлар: глобал, оч тусли бўз тупроқ, галофит ўсимлик, ресурстежамкор, маҳаллий, хавфсиз озиқ-овқат. Аннотaция:. В этой статье анализ дефицита воды, изменения структуры почвы и того, как взаимосвязь между сельским хозяйством влияет друг на друга, а также разработка новых стратегий решения этих проблем основаны на выборочной посадке географически оптимальных растений. Кроме того, была выдвинута цель использования ресурсосберегающих технологий, определения оптимальной нормы полива и внесения удобрений, устранения факторов, влияющих на глобальную засуху и плодородие почв, с помощью инновatsiонного подхода, получения безопасного пищевого сырья из местных и лекарственных растений. Ключевые слова: глобальная, светло-серозёмная почва, галофитное растение, ресурсосберегающие, местное население, безопасные продукты питания. Abstract. In this article, the analysis of water scarcity, changes in soil structure and how the relationship between agriculture affects each other, as well as the development of new strategies to solve these problems are based on selective planting of geographically optimal plants. In addition, the goal of using resource-sa9ving technologies, determining the optimal rate of irrigation and fertilization, eliminating factors affecting global drought and soil fertility through an innovative approach, obtaining safe food raw materials from local and medicinal plants was put forward. Key words: global, light gray earth soil, halophytic plant, resource-saving, local population, safe food. Кириш. Сув сайёрамиздаги ҳаётнинг асоси ва деярли барча инсон фаолияти учун муҳим манбадир. Бу табиий экотизимлар учун ҳам, қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳам жуда муҳимдир. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлиги сувнинг мавжудлиги билан чамбарчас боғлиқ ва сув танқислиги саноат учун катта хавф туғдиради. Сув танқислиги глобал муаммо бўлиб, тахминан 4 миллиард одам уни йилига камида бир ой давомида бошдан кечиради. Ҳиндистон ва Хитой каби баъзи мамлакатлар қисман экологик муаммолар, инфратузилманинг ривожланмаганлиги ва сувни ёмон бошқариш туфайли айниқса бу муаммони қандай бўлмасин ечимини топишга , қолаверса аҳолиси сони жиҳатдан бошқа мамлакатларга нисбатан сувга бўлган эҳтиёжи сабаб максимал ҳаракат қилмоқда. Бу ушбу минтақалардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бевосита таъсир қилади ва минтақавий озиқ-овқат хавфсизлиги ва маҳаллий иқтисодиётга таъсир қилади [1,2,4,5].Тупроқ профилининг тузилиши тупроқларнинг табиий шаклланиши ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш жараёни билан чамбарчас боғлиқ. ФАО маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги энг кўп сув талаб қиладиган соҳа бўлиб, глобал сув сарфининг деярли 70 фоизини ташкил қилади. Жаҳон банки эса бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигига боғлиқ бўлмай, дунёда аҳоли сонини кекскин ортиб бориши билан изоҳлайди. Бундан ташқари, минтақаларнинг иқлим ўзгаришлари туфайли тобора тартибсиз бўлиб бораётган ёғингарчиликка таянадиган қишлоқ хўжалигига яна бир хавф тупроқ структурасини ўзгариб бориши, деградatsiяга учраши каби муаммолари ҳам мавжуд.[1,4,6,10]Шу сабабдан ҳар бир деҳқон ёки фермер хўжаликлари экин экишдан олдин иқлим шароити, тупроқ структураси ва сув таъминоти, йиллик ёғин миқдорига қараб фаолият олиб бориши бугунги кун қишлоқ хўжалида самарадорлик ва маҳсулдорликни белгилайди. Шунингдек маҳаллий ўсимликларнинг сувсизликка чидамли ва ҳар қандай типдаги тупроқ шароитида ривожлана оладиган ўсимликка эҳтиёжи баландлигини ҳисобга олсак, амарант ўсимлиги юқоридаги талабларга тўла қонли жавоб бера олиши тадқиқоқотларда кузатилмоқда. [5,6,8]. Бундан ташқари, аҳолини тўйимли, хавфсиз ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, узлуксиз хом-ашё базасини яратиш қишлоқ хўжалигида сув ва тупроқни асраш, фойдали, арзон маҳсулотлар етиштириш ва қайта ишлаш каби долзарб муаммоларни ечишда универсал ўсимлик сифатида амарантни мисол қилиш мумкин. Хусусан, Андижон вилояти Ўзбекистон Республикасининг Фарғона водийси шарқий қисмида жойлашган 4,3 минг квадраткилометр ер майдонига эга бўлган вилоят ҳисобланади. Аҳолиси 2024 1 январь холатига 3 394 400 нафар. Андижон вилоятида 2 та шаҳар ва 14 та туман мавжуд бўлиб,455 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд. Андижон вилояти ер юзаси асосан текисликдан иборат. Ҳозирги рельефи катта-кисчик дарёлар ва ирмоқларнинг фаолиятидан ҳосил бўлган. Ғарбий томон қир адирликдан иборат бўлиб, баландлиги 400-500 метрни ташкил қилади. Геологик жиҳатдан актив зонада жойлашганлиги сабали зил-зилалар тез тез бўлиб туради. Асосан тоғ тизмалари ўраб турганлиги боис совуқ ҳаво оқими кириб келмайди. Тупроқлари бўз, қўнғир, ўтлоқи ва ўтлоқи-ботқоқ, қумтош, ва чақиртошлардан иборат. Вилоятнинг экин экилмайдиган текисликларида шўра ўсимлиги, бодом яхши ривожлангани боис амарант ўсимлиги тез мослашган. Амарант ўсимлиги худудда турли нав ва турлари етиштирилиб келинмоқда. Асосан силос мақсадида етиштириладиган амарант ўсимлиги бугунги кун олимларининг диққат марказида бўлиб, амарант ўсимлигини бошқа мақсадларда ҳам етиштириш мумкинлиги иботланди [7,8]. |