| Description: |
Pseudomonas авлодига мансуб бактерия штаммлари LPEM2 минерал озиқасига асал муми ва кепак уни қўшилган озиқа муҳитида ПЭ ни парчалаш фаоллиги текширилди. Натижада асал муми озиқа муҳитида ўстирилганда, УБ-спектрофотометрни 195 ва 326 нм тўлқин узунлигида контролга нисбатан 19,72 марта қўп ПЭ ни парчаланиши Pseudomonas putida штаммида қайд этилди. P. stutzeri, P. fluorescens, P. aeruginosa штаммлари мос равишда контролга нисбатан 13,46, 10,89 ва 12,04 марта кўп културал суюқликка органик бирикмалар ҳосил қилганлиги ўрганилди. Кепакли озиқа муҳитида ўстирилганда ПЭ парчаланиши контролга нисбатан 8,14 марта кўпроқ P. fluorescens штаммида кузатилди. Қолган Pseudomonas штаммлари - Pseudomonas putida, P. stutzeri ва P. aeruginosa бактерия штаммлари мос равишда контролга нисбатан 5,89, 5,52 ва 5,38 марта кўп органик моддалар ҳосил қилиши билан ПЭ ни деградация қилиши аниқланди. Асал мум таркибидаги узун ёғ кислоталарини бўлиши ва ПЭ структурасига яқинлиги туфайли Pseudomonas авлодига мансуб бактериялар ПЭ ни парчалаши кепак унига қўшилган озиқа муҳитига қараганда 2 марта фаол бўлганлиги тадқиқ этилди. |